Учинчиси ривоятнинг вақтига алоқадор. Ҳадисни балоғатга етган вақтида ривоят қилган ровий ҳадисни балоғатга етмасдан, яъни гўдаклик вақтида ривоят қилган ровийдан кучлироқ дейилади.
Тўртинчиси ривоятнинг кайфиятига алоқадор. Пайғамбаргача етиб борганлиги аниқ хабар пайғамбарга етиб борганлиги ихтилофли хабардан кучлироқ ҳисобланади. Расулуллоҳ с.а.в. айтган хабар маъноси етказилган хабардан кучлироқдир.
Бешинчиси хабар келган вақтга алоқадор. Вақти баён қилинмасдан мутлақ ривоят қилинган хабар аввал келган деб айтилган хабардан қувватлироқдир, чунки мутлақ хабар кейин келганга ўхшаш бўлади. Пайғамбар с.а.в.нинг охирги кунларида келган хабар кучлироқ бўлади. Ўлим тўшагида ётган вақтларида келган хабар мутлақ хабардан кучлидир.
Олтинчиси хабарнинг лафзига алоқадор. Лафзи ҳақиқатга яқин хабар лафзи мажоз бўлган хабардан кучлидир. Шаръий ҳақиқатни ўз ичига олган хабар луғавий ва сарфий ҳақиқатни ўз ичига олган хабардан кучлидир, чунки пайғамбар с.а.в. шариатни баён қилиш учун юборилган. Ҳукм учун сароҳатан ёки далолатан ёки истинботан иллатни ўз ичига олган хабар ҳукм иллатини баён қилмаган хабардан кучли бўлади, чунки иллатланган хабар ташриъий жиҳатдан кучлидир.
Аммо матн жиҳатидан хабарнинг кучи бир неча ишларда намоён бўлади ва улар қуйидагилар:
1. Агар икки хабардан бири буйруқ, иккинчиси қайтариқ бўлса, қайтариқ буйруқдан кучлироқ ҳисобланади. Чунки, қайтариқларнинг кўпи зарарни даф қилишни, буйруқларнинг кўпи эса фойда келтиришни талаб қилиб келади. Зарарларни даф қилиш фойда келтиришдан афзалдир.
2. Агар хабарнинг бири буюрувчи, иккинчиси мубоҳ қилувчи, яъни ихтиёр берувчи бўлса, мубоҳ қилувчи буюрувчи хабардан кучли бўлади. Чунки мубоҳга амал қилишдан кўзланган мақсад бу ишнинг талабини мубоҳликка буриш орқали буйруқ амрни таъвил қилишдир. Бундай таъвил қилиш мубоҳнинг мадлулидан, яъни мазмунидан билиниб туради.
Буйруққа амал қилиш мубоҳни бутунлай тарк этишга олиб боради. Иккала далилни ишлатиш бирини тарк этишдан афзалдир.
3. Агар далилнинг бири буйруқ, иккинчиси хабар бўлса, хабар буйруқдан кучли ҳисобланади. Чунки хабар далолатда буйруқдан қувватлироқ. Шунинг учун хабарни насх қилиш тақиқланади, буйруқда эса уни насх қилиш мумкин.
4. Бири қайтарувчи, иккинчиси мубоҳ қилувчи (рухсат берувчи) бўлса, мубоҳ қилувчи хабар буюрувчи хабардан кучлидир. Сабаби, мубоҳ қилувчи хабар буйруқдан кучлироқдир.
5. Далилнинг бири қайтариқ бўлиб, иккинчиси хабар бўлса, хабар буйруқдан кучлироқ. Аммо хабарнинг далолат жиҳатидан қуввати қуйидаги бир неча ишларда кўринади:
167-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|